27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,5 °C

Биласизми?
22 Мая  2019 686

Ту-134 энди парвоз қилмайди

Ушбу маркадаги йўловчи самолёти ўз парвозларини якунлайди ва улар замонавий муқобилларига ўрнини бўшатиб беради.

«Алроса» авиакомпаниясининг Якутиянинг Мирний шаҳридан учган Ту-134 самолёти Новосибирскдаги Толмачево аэропортида муваффақиятли қўнди. Бу аэропорт сайтининг онлайн-таблосидан ҳам акс этган. Самолётда 72 йўловчи бўлган, дея хабар беради ТАСС.

Таъкидланишича, мазкур парвоз компаниянинг ушбу маркадаги самолётдан мунтазам қатновларда фойдаланилган охирги ҳолат бўлди. Бундан ташқари, самолётнинг Толмачево аэропортидаги музейга ўтказилиши айтилмоқда.

** Ту-134 энг катта ва оммалашган йўловчи самолётларидан бири ҳисобланади. Туполев номидаги ТКБда 1960 йилларда ишлаб чиқилган. 1963 йилда биринчи парвозни амалга оширган. 20 йил давомида ана шу моделдаги самолётлардан 854 таси серияли ишлаб чиқарилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech