21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,6 °C

Саноат
26 Июн  2019 1374

Ғузор туманида янги қудуқдан табиий газ олиш бошланди

“Ўзбекнефтгаз” Акциядорлик жамиятининг Қашқадарьё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган “Ойдин” конининг янги 11-сонли ишлатиш қудуғидан саноат миқиёсида табиий газ оқими олинди, деб хабар беради жамият матбуот хизмати.

Қудуқнинг кунлик газ бериш кўрсаткичи 120-150 минг куб метрни ташкил қилиб, Шуртан Бош иншоотида қайта ишланади ва истеъмолчиларга етказиб берилади.

Ушбу қудуқдан олинган табиий газ оқими «Шўртаннефтгаз» масъулияти чекланган жамиятининг кунлик қазиб чиқариш кўрсаткичларни ошириш билан бирга, ҳалқимиз  фаровонлиги йўлида хизмат қилади.

Бурғилаш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖ томонидан бурғилаб тугатилди, қудуқни бурғилаш ишлари 2019 йил 3 апрель куни бошланган ва белгиланган муддатдан олдин тугатилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech