23 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,2 °C

Мамлакатимизда
27 Мар  2019 704

Профилактика инспекторларининг ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори (251-сон, 26.03.2019 й.) билан Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

 

Низом билан профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг асосий вазифалари ҳамда функциялари белгиланди. Вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш шулар жумласидандир.

Низомда профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам акс эттирилган бўлиб, улар фуқаролардан содир этилаётган ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни тўхтатишни талаб қилиши мумкин.

Профилактика инспекторлари ёрдамчилари туман ички ишлар органлари бошлиқлари тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ИИБ бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.

Профилактика инспекторлари ёрдамчилари 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ҳарбий хизматни ўтаганлар орасидан танлаб олинади. Улар “Маҳалла посбони” аъзолари, “Фидокор ёшлар” гуруҳлари ва “Жамоатчилик назорати масканлари” фаолиятига раҳбарлик қилади.

Самалари фаолият юритган профилактика инспекторлари ёрдамчилари ички ишлар оганлари кадрлари захирасига киритилади.

Шунингдек, низомда профилактика инспекторлари ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш мезонлари, мониторинг қилиш тартиби белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech