22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,2 °C

Ташвишли хабар
20 Дек  2018 1801

Олдин бепул эди, энди чипта сотиб оласиз!

Гулистонликлар ва Сирдарё вилояти марказига келган меҳмонлар энди истироҳат боғига ва театрлаштирилган томошаларга пул тўлаб киришади.

Яқинда шаҳар истироҳат боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Аммо боғ қайта таъмирлангандан сўнг бу ерга келганлар унга кира олишмади, дарвозалар ёпиқ эди.

Бунинг сабаби тез орада маълум бўлди. Гулистон ҳокимияти «Телеграм» канали орқали кириш чиптаси суратини эълон  қилди, унда чипта нархи 2 минг сўм экани кўзга ташланади. Истироҳат боғидаги театрлаштирилган Янги йил томошаларига кириш ҳақи ҳам шунча. Унга чипта сотиб олиб кириш мумкинлигини шаҳар маъмурияти ҳам тасдиқлади. Яна расмий ҳужжат кўрсатишди. Унга кўра, шаҳар ҳокими қарори билан «Гулистон шаҳар истироҳат боғи» давлат унитар корхонаси ташкил этилган ва у ўз харажатларини ўзи қоплайди. Шу муносабат билан боғга кириш ҳам пулли бўлди.

Бу ерда прейскурант ҳам мавжуд. Етти ёшгача бўлган болалар ва ветеранлар ҳудудга бепул киришлари мумкин. Етти ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар 500 сўм, каттароқлари 1000 сўм пул тўлайди. Бундан келиб чиқадики, Янги йил арчаси томошаларига киришга ҳам, истироҳат боғига киришга ҳам пул тўланади.

Қўриқчилар тартибнинг сақланишини назорат қилишмоқда. Истироҳат боғи директоридан буни изоҳлаб беришини сўраб келган журналистлар ҳам киритилмаяпти. «Ўзига қўнғироқ қилинг»дан нарига ўтишмайди, аммо раҳбарнинг телефон рақамини ҳеч ким билмайди. Аҳоли эса бу ишнинг олдиндан огоҳлантирилмай қилинганига ҳайрон. Ахир, шу пайтга қадар Янги йил тадбирлари умумхалқ байрами ҳисобланиб, уларга бепул киришга ўрганиб қолишганди.

Жасур Полвонов.

Маҳаллий сайт сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech