16 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,8 °C

Кейинги авлод
25 Июн  2019 1715

Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари 26 июнь - 3 июль кунлари бўлиб ўтади

Президент мактабларига 1-22 июнь кунлари давомида жами 28 446 нафар талабгор ҳужжат топширган. Шундан 9260 таси (32,5%) онлайн, 19 186 нафари (67,5%) эса офлайн усулда, яъни бевосита қабул марказлари орқали ҳужжат топширган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилади.

Топширилган умумий 28 446 талабгордан 27 446 таси саралаш босқич имтиҳонидан ўтиш имконига эга бўлишди.

Ҳудудлар бўйича энг кўп – 7 724 та ҳужжат Наманган вилоятидаги Президент мактабига келиб тушган. Қорақалпоғистонда 7 456 та, Хоразмда 6 503 та, Тошкент шаҳрида 5 763 та ҳужжат қабул қилинган.

Энг кўп – 8 727 та ариза 5-синф учун қабул қилинган, энг паст кўрсаткич 10-синфлар орасида – 2 350 та.

Имтиҳонларни давлат (ўзбек) тилида топширувчи ўқувчилар сони 22 051, қорақалпоқ тилида 4 847 нафарни ташкил қилган бўлса, инглиз тилида топширувчилар сони 621 нафарни ташкил этди.

Бир ўринга ўртача рақобат 49 ўқувчини ташкил этган бўлса, энг юқори рақобат 5-синфга топширган талабгорлар ўртасида – 1 ўринга 92 нафар ўқувчини (Наманганда 118 ўқувчи) ташкил этади.

Президент мактабларига топширган талабгорларнинг сони режалаштирилгандан ҳам ошиб кетганлиги сабабли кириш имтиҳонларини ўтказишга масъул чет эллик ташкилот Cambridge assessment – саралаш босқич имтиҳонларини (pre-selection) ўтказилиши лозимлиги маълум қилинди.

Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари (pre-selection) қачон ва қаерда бўлиб ўтади?

Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари (pre-selection)2019 йил 26 июнь - 3 июль давомида бўлиб ўтади.

Ота-оналар ўқувчилар билан биргаликда 2019 йил 26-27-28 июнь кунлари Президент мактаблари саралаш имтиҳонларига тайёргарлик кунлари (orientation day) – саралаш босқич имтиҳонлари бўлиб ўтадиган бинога ташриф буюришади ва имтиҳонга тайёргарлик бўйича барча тегишли маълумотларни олишади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech