21 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,5 °C

Ҳукумат
2 Фев  2020 4466
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти ХХР Раисига ҳамдардлик билдирди

Хитой Халқ Республикаси Раиси

Си Цзиньпин

Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари,

Хитойда янги турдаги коронавирус сабабли келиб чиққан касаллик тарқалишининг фожиали оқибатлари тўғрисидаги ташвишли хабарлар Ўзбекистон Республикасида алоҳида хавотир ва қайғу билан қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Хитой Халқ Республикаси халқига чуқур ҳамдардлик билдираман, барча жабрланганларнинг тез фурсатда шифо топишини тилайман.

Ушбу оғир дамларда Ўзбекистон халқи сизга елкадош бўлиб, хитойлик дўстларга чин дилдан қайғудош эканини алоҳида таъкидлашни истардим. 

Сизнинг раҳбарлигингиз остида ушбу хавфли пандемияга қарши курашиш борасида кўрилаётган мардона саъй-ҳаракатлар ва самарали чора-тадбирларни юксак қадрлаймиз ва тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу умумий хатарни бартараф этиш мақсадида зарур кўмак кўрсатишга интиламиз.

Ўзбекистон ҳукумати ушбу касаллик тарқалишига биргаликда қарши курашиш чораларини Хитой билан яқиндан мувофиқлаштиришга тайёр.

Яна бир бор чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, Сизнинг қатъий ҳаракатларингиз туфайли буюк хитой халқи ушбу қийинчиликларни тез фурсатда муносиб енгиб ўтишига ишонч билдираман.

Чуқур ҳурмат ила,

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech