22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,4 °C

Ҳукумат
18 Окт  2019 741
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Президент ипакчилик корхонаси фаолиятини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги «Сурхон ипаги» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Бу ерда хомашё етиштиришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараён тўлиқ технологик занжир асосида ташкил этилган. Жумладан, ипак қурти боқиш, мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, гилам тўқиш йўлга қўйилган. Кластер усулида маҳсулот етиштириш учун Сурхондарё вилоятидаги бир нечта туманлар бириктириб берилган. 

Корхона фаолияти икки сменали бўлиб, 300 дан ортиқ доимий, 250 дан зиёд мавсумий иш ўринлари яратилган.

Бугунги кунда корхона маҳсулотлари Осиё ва Европа давлатларига сотилмоқда. 2017 йилда қарийб 2 миллион 140 минг доллар, 2018 йилда 2 миллион 873 минг доллардан зиёд миқдорда экспорт қилинган.

Туристларни жалб этиш мақсадида «Музей-фабрика» ҳам ташкил этилган. Келувчилар маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ кўриши мумкин. Шоурум ва ипак матолардан кийим-кечак ишлаб чиқариш бўлинмаси ишлаб турибди. 

Давлатимиз раҳбари ушбу музей ва фабрикани кўздан кечирди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech