21 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,3 °C

Ҳукумат
24 Янв  2020 10391
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Президент Мурожаатномаси бошланди

Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига навбатдаги Мурожаатномаси бошланди.

Мамлакатимиз сиёсий ҳаётида янгилик бўлган бундай тадбир илк бор 2017 йил 22 декабрда ўтказилган эди. 2018 йилнинг 28 декабрида эса иккинчи Мурожаатнома тақдим этилди. Мазкур дастурий маърузалар чуқур мазмун ва катта аҳамиятга эгалиги, барча соҳаларга алоқадорлиги билан халқимизда ва ҳамкор мамлакатларда катта қизиқиш уйғотганди. 

Бу галги Мурожаатномада ҳам ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар, жорий ва келгуси йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар, давлатимиз ички ва ташқи сиёсати учун асосий вазифалар баён этилиб, долзарб қонунчилик ташаббуслари илгари сурилиши кутилмоқда. Шунингдек, муайян соҳани ривожлантиришни белгилаб берадиган йил номи ҳам эълон қилиниши кўзда тутилган.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, турли соҳа вакиллари иштирок этмоқда. 
Мурожаатномани тўғридан-тўғри эфир орқали жойлардан миллионлаб юртдошларимиз кузатиб бормоқда. Тадбир “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Ёшлар” ва “Маҳалла” телерадиоканаллари, “Маданият ва маърифат”, “Тошкент”, “Дунё бўйлаб”, “Ўзбекистон тарихи”, “Оилавий” телеканаллари, шунингдек, ҳудудий ва нодавлат телеканаллар орқали жонли тарзда намойиш этилмоқда.

Мурожаатнома матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида жойлаштириб борилади. Тадбир тафсилотлари давлатимиз раҳбарининг расмий саҳифаларида онлайн ёритилади.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech