26 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,9 °C

Кейинги авлод
14 Июн  2019 791

Президент мактабларида қайси фанлар инглиз тилида ўқитилади?

Президент мактабларида STEAM йўналишидаги  фанлар Cambridge University ташкилоти билан биргаликда тузилган дастур асосида инглиз тилида олиб борилади.

Буларга:

Биология, кимё, физика, математика, ахборот технологиялари, тасвирий санъат, дизайн ва технология фанлари киради. 

Президент мактаблари мактаб-интернат шаклида ташкил этилаётганлигини эътиборга олиб, ўқувчилар дарсдан ташқари ўз устиларида ишлаб, қўшимча таълим ва тарбия олади.

Бунда: табиий ва аниқ фанларни чуқур ўрганиш, турли хил амалий машғулотларда иштирок этиш, хорижий тилларни ўрганиш, муҳандислик ва ахборот технологияларини ўзлаштириш каби келажак кўникмаларни ўрганишади.

Бундан ташқари, Президент мактабларида ўқувчилар ҳафта давомида (душанба-жума) мактаб ҳудудида қолиб ўқишлари талаб этилади. 

Барча ўқувчилар мактаб ҳудудида душанбадан жумагача кеча-кундуз бўлади, дам олиш кунлари эса ота-оналар фарзандларини уйга олиб кетишлари мумкин (шу билан бирга, ўқувчилар мактаб-интернатда дам олиш кунлари ҳам қолишлари мумкин).

Бундай тизим таълимда самарали ҳисобланади, чунки болаларга улар учун яратилган ривожланиш муҳитида доимий равишда бўлиш имконини беради. Болалар ўз истеъдодлари ва қобилиятларини максимал даражада ошириш имкониятига эга бўлишади, дея маълум қилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech