21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,6 °C

Халқаро муносабатлар
28 Мая  2019 1163
ЎзА

Германия Федератив Республикаси Президенти Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди

Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи – Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. 
 
Франк-Вальтер Штайнмайерга Мустақиллик майдонининг меъморий ечими ва ғоявий мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
 
Германия Президенти Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсати ва ўзбек халқининг тарихий ютуғи, бағрикенглигини ўзида акс эттирган мазкур мажмуа тарихий аҳамияти қадрли эканини таъкидлади. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech