24 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,3 °C

Ҳукумат
29 Мар  2019 1037

Президент Бухорога жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида бугун Бухоро вилоятига жўнаб кетди, деб хабар тарқатди ЎзА.

Бухоро мамлакатимиз вилоятлари ичида ҳудудининг катталиги жиҳатидан Навоийдан кейин иккинчи ўринда туради. Қулай географик ҳудудда жойлашгани, тарихий обидалар, табиий ресурсларга бойлиги, қишлоқ хўжалиги соҳасида тўпланган тажриба сабаб вилоятда туризм, саноат, логистика, агросаноат соҳалари изчил ривожланмоқда.

Президентимиз 2018 йил 16-17 февраль кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг замонавий қиёфасини яратиш, саноатнинг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, транспорт-логистика, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, таълим, сайёҳлик салоҳиятини янада ошириш бўйича соҳа мутасаддиларига топшириқлар берганди.

Давлатимиз раҳбари бу галги ташриф чоғида ушбу топшириқлар ижроси, шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир инвестиция лойиҳалари билан танишиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech