17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Хавфсизлик
8 Окт  2019 1009

232 миллион сўмлик ноқонуний дори воситалари фош этилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши кураш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар қилади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Тадбир давомида, “Чинор” йўл патрул хизмати масканига кириб келган, фуқаро М.А. бошқарувидаги  “ISUZU” русумли юк автотранспорти тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилганда, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 112,2 миллион сўмлик 6600 дона “Тропикамид 10 мг.” ва 120 миллион сўмлик 8400 дона “REGAPEN 300 мг.” номли дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 232,2 миллион сўмни ташкил қилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech