16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3,6 °C

Яшил сайёра
2 Авг  2019 1297

Ўрмон кесилгани ҳақидаги хабар тўғримиди ёки ёлғон?

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ижтимоий тармоқларда  Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган қўриқхона, у ерда қўпориб ташланган ўрмон бўйича тарқалган ҳабарни ўрганиб чиқди, деб хабар қилади қўмита матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса 4 йил аввал содир этилган бўлиб, Қуйи Амударё биосфера резервати Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тасарруфида бўлган даврда содир этилганлиги аниқланган бўлиб, 2016 йилдаги Қўмитанинг Давлат бионазорати инспекцияси Амударё сув ҳавзаси инспекцияси томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан  қонунчиликда белгиланган тартибда чора қўлланилган. Бундай ҳолат ҳозирги кунда қайд этилмаган.

Ижтимоий тармоқда акс этган 95 Q 587 CA давлат рақамидаги автоулов кузови ранги ҳозирги кунда бошқа рангда  эканлиги аниқланди.

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech