12 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,3 °C

Ижтимоий ҳаёт
1 Апр  2019 1337

Пойтахтда реабилитация марказлари ташкил этилмоқда

Пойтахтимизнинг Бектемир-Миробод-Яшнобод ҳамда Мирзо Улуғбек-Юнусобод туманлараро реабилитация марказларининг бўлинмалари ўз фаолиятини бошлади, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Ушбу марказлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Марказларни ташкил этишдан мақсад, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш.

Эндиликда худди шундай марказлар бошқа туманларда ҳам, Сергели-Яккасарой туманлараро бўлинмаси, Шайхонтоҳур-Олмазор туманлараро бўлинмаси, Учтепа-Чилонзор туманлараро бўлинмаси тартибида ҳам жорий этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech