18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,9 °C

Мамлакатимизда
24 Сен  2019 416

Пойтахт делегацияси Жанубий Кореядаги халқаро кўргазма-фестивалга таклиф этилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жанубий Кореянинг Кёнсан-Намдо вилоятининг Хамян тумани ҳокими Сео Чун Су билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади ҳокимлик матбуот хизмати.  

Ўзаро мулоқот давомида Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Элбек Шукуров бугунги кунда Тошкентда катта ўзгариш ва янгиланишлар амалга оширилаётгани, пойтахтимизнинг дунёнинг кўплаб шаҳарлари билан алоқалари мустаҳкамланиб бораётганлигини қайд этди. Ҳозирда Жанубий Кореянинг бир неча шаҳарлари ва туманлари билан ҳам турли соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилганлигини таъкидлаб, Хамян тумани билан муносабатлар ҳам самарали давом этишини билдирди.

Ўз навбатида Хамян тумани ҳокими ҳам икки томонлама алоқалар дўстлик ва биродарлик руҳида ривож топиши йўлида бор имкониятларни ишга солишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, 2020 йилда Хамянда ўтказилиши режалаштирилаётган йирик тадбир – “Булло” женшени халқаро кўргазма-фестивалига пойтахт делегациясини таклиф этди.
Учрашувда шунингдек, ўзаро ҳамкорликка оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech