15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21 °C

Ташвишли хабар
7 Ноя  2018 1821

Мактаб билакдаги кучни кўрсатадиган жой эмас

Ёшларнинг тажовузкор хатти-ҳаракатларига нима турки беради? Ижтимоий тармоқларда психологларнинг ушбу масалага бағишланган каттагина китоблар, рисолалар ва қўлланмалар жамланмаси топилади, маслаҳатлар эса унданда кўп. Аммо ҳаётда ана шундай ҳодисага дуч келиб қолишса ўқитувчилар ҳам, ота-оналару мутахассислар ҳам таажжубда елка қисишдан нарига ўтолмай қолади...

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 236-мактабда 17-18 ёшлар атрофидаги 13 нафар ўсмир ўқитувчиси билан келишмай қолди. Ўн биринчи синф ўқувчилари бу йил мактабни тамомлашади ва бўлажак касбини танлашлари керак бўлади.

Ана шу масала бўйича ўтказилган йиғилишда, унинг иштирокчиларидан ташқари, педагоглар, мактаб раҳбарияти, «Истироҳат» маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори иштирок этди. Ўсмирлар билан профилактик суҳбат ўтказилди, юзага келган вазият сабаблари аниқланди. Ота-оналар ва ўқитувчилар бир овоздан шу пайтга қадар болаларнинг ўзини тутиши ва хулқи намунали бўлганини, дарсларда ҳам фаол бўлишганини таъкидладилар.

Бу каби учрашув биринчи марта ўтказилаётгани йўқ. Унгача ҳам туман ҳокимлиги вакили, прокурор, мактаблар директорлари, ота-оналар ва зиддиятга аралашган ўсмирлар иштирокида суҳбат ҳам бўлиб ўтган.

Хорижий оммавий ахборот воситаларида педагоглар ва ўқувчилар ўртасида юзага келган, калтаклаш ва калтакланишгача бориб етган зиддиятлар ёритилган янгиликлар жуда кўп учрайди. Бизнинг мактаблар учун, бу аввало, кутилмаган ҳолат бўлди, дейиш мумкин. Зеро, ўқитувчи сўзи, кўп айтилганидек, мағрур жаранглайди, шунингдек, бу меҳнат ва касбга ҳурматни талаб қилади. Энди-чи? Ўсмирлар жазоланмасликларига ишончи комил бўлган ҳолда кўнгли тусаган ишни қилмоқда. Ушбу масалани биргаликда ҳал этиш учун уларнинг ота-оналари мактабга мажлисга чақирилганда, уларда фарзандининг муаммосидан ҳам «зарурроқ бўлган»  минг битта баҳона топилади. Натижада фарзанд муаммолари билан якка ўзи юзма-юз қолади. Унинг муаммоларини муҳокама қилиш, уларга биргаликда ечим топишни эса ҳеч ўйламайди. Бу худди тоғдан қор юмалагандай муаммо борган сари катталашиб, чуқурлашиб бораверади.

Жорий йилнинг 2 ноябрида Президентимиз раислигида ўтказилган кенгашдан сўнг кўпгина таълим муассасаларида бўлиб ўтган йиғилишларда педагог мақоми, улар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритила бошланди. Унда келгусида халқ таълими тизимини янада ривожлантириш истиқболлари бўйича белгилаб олинган ислоҳотларни самарали амалга оширишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари мактабларнинг дарсликлар билан таъминланиши, ўқув дастурлари сифати, ўқитувчиларнинг билим ва малакасини ошириш бўйича ишлар, кадрлар етишмаслиги каби муаммоларни аниқ санаб ўтди.

Хўш, бундай янгилик ва ўзгаришлардан сўнг мактабларда ишлаш истагини билдирувчилар кўпаядими? Бўлиб ўтган ҳодиса сабаб, жаҳл устида ишдан бўшатиб юборишлар бўлмаслигини истардик, албатта. Бу йўлнинг фойда келтирмаслиги аниқ. Ёш авлодни тарбиялашдаги бўшлиқни бундай йўл билан тўлдирилмаслик лозим. Ўсиб келаётган ёш авлод ота-она, устозлар ва жамоатчилик институтлари вакилларидан ҳам катта эътиборни талаб этади. Мазкур таълим муассасасида ўтказилган йиғилишда ҳам бу ҳақда сўз борди. Ўқувчиларга эса мактаб ўз жисмоний кучини намойиш қиладиган жой эмаслигини ҳеч қачон унутмаслиги кераклиги тушунтирилди.

Анна Арсеньева

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech