22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,6 °C

Ижтимоий ҳаёт
3 Апр  2019 1392

Пора билан қўлга тушган шифокорни оқлаётганлар ҳам бор

Бугун юртимизда интернет журналистикаси анча илдамлаб кетди. Ҳатто ижтимоий тармоқларда фуқаролар баъзи муаммоларни кўтарадики, мутахассислар чора кўришга мажбур бўлади.

 

Ижтимоий тармоқларда “Бугун MY5 каналида 600 минг сўм пора олган врачни кўрсатишди. Тўғри, бу врач айбдор! Оқламайман. Нега ҳар кеча тунги клубларда миллонлаб пулларини ҳавога совуриб юрган одамлар қўлга тушмайди? Улар ҳалолдан пул топишаяптими? Неча юз минглаб доллар пора олаётганлар нега қўлга тушмаяпти? Коррупцияга қарши хаққоний курашаяпмизми? Ёки хақиқийларини яшириб, майдароқларини кўрсатиб, эртага каттароқ коррупционерларга йўл очаяпмизми? Тушуна олмаяпман! Билганлар борми? Тушунча беринглар!” деган даъватли фикр қолдирилган.

Айни фикрлаш ўзгариб, фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилаётган бир вақтда уларнинг ўзи пора бериш ва олиш ёнгинамизда, қариндошларимиз ичида эканини англашяптими? Балки ўзимизнинг айбимизни, бу иллатни ривожлантиришга хизмат қилаётганимизни билмасак.

Фарҳод Бобожон: Минг сўм ўғирлаган ўғри, миллиард ўғирлаган ишнинг кўзини биладиган одам.

Баҳром Жумабоев: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар устидан назорат қилувчи кучли бир механизм яратиш керак.

Фикр билдирувчилар орасида аниқ манзилни кўрсатганлар ҳам бор. Наҳотки улар ҳам шундай шифокорларга дуч келган бўлса.

Умида Музафарова: Эски Тошмига, айниқса, хирургиясига бориб текширишсин 90% порахўр докторлар ўша ерда. Куни кеча Қашқадарёдан келиб қандли диабет диагнози билан операцияга ётган беморга без бўлиб битта қўй тандир гўштини обкелтиришни буюришди. Обкелтириб берди беморнинг яқинлари. Қариндошимиз ҳам шу бемор ётган палатада ётган эди. Докторларнинг очиқчасига сўрашини айтиб берди. Уят.

Феруза Қодирова: Бизнинг оиламизда ҳеч қандай докторлар йўқ, лекин фарзандларим ҳали кичик ёшда бўлгани учун кўп ишимиз тушади. Шукур қиламан яхшиси ҳам бор улар орасида.

Шифокорларнинг ойлиги камми? Уларнинг баъзиларида муомала маданияти ҳам йўқлигини кўриш мумкин.

Нодирбек Шамсиддин: Бечора докторларнинг ойлигини ҳам инобатга олиш керак. 1,5 миллион сўм ҳам олмаса керак. Пора олди деб кўрсатишдан олдин унинг ойлигини ошириб қўйиш керакмикин.

Мадина Шукурова: Маоши ўзига мос бўлса ва қонун иш берсагина, бу тўхтайди.

Александр Адасов: Агар инсонларни ўзи пора бермаса, сифатсиз даволаётган врачни саводсизлигини билиб, юқорига ёзса ва ҳар бир инсон ўз ҳуқуқини талаб қилса, суд ҳам, бошқасида ҳам пора бериш тушунчаси йўқ бўлар эди. Ҳамма айб ўзимизда, ўзимиз ўргатамиз.

Тиббиётда таълим сифати қандай? Неча йиллаб таълим олган шифокорга нисбатан лаёқатсиз экансиз дейилса-чи?

Якуббек Лутфуллаев: Агарда дўкондан бир буюм сотиб олсангиз, бу сотиб олган буюмингиз яхши бўлмаса нима киласиз? Халқимиз не-не умидлар билан, маблағ сарфлаб, болаларини ўқитишаяпти, охирги натижа яхши эмаслигига ким жавоб беради? Мукаммал бўлмаган ўқиш системасига ким жавобгар?

Фикрлар турфа, қарашлар ҳар хил. Аммо ўзимиз биладиган, амал қилмаётган бир ҳақиқат бор. Пора бераётган ўзимиз, порахўрлар эса яқинларимиздир.

Барно Мелиқулова

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech