19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19 °C

Мамлакатимизда
1 Апр  2019 563

Пойтахтимизда яна бир технопарк иш бошлади

Бугун Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида кўп тармоқли «Оқлон» технология паркининг очилиш маросими бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Шайхонтоҳур туманида бўш турган ер участкасидан 1,8 гектар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг инвестиция компанияси – “PSBCapital” МЧЖга кўп тармоқли “Оқлон” технология паркини ташкил этиш учун ажратиб берилди.

Ҳозирда «Оқлон» технопарки мажмуасида қатор йирик корхоналар ўз ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаш арафасида турибди.

Улардан бири турли хилдаги коптокларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Overbridge” корхонасидир. Жами қиймати 45,0 млрд. сўм бўлган ушбу лойиҳа учун ташаббускор маблағларидан ташқари хорижий инвестициялар ҳамда банк кредит маблағлари ҳам жалб қилинди. 550 нафар ишчи доимий иш билан таъминланди. Корхона тўла қувватда ишга тушса, йилига 875,0 минг дона копток ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

“Lider kosmetik”. Ушбу корхона технопаркдаги катта ер майдонига эга ишлаб чиқариш объектларидан биридир. У ерда санитар-гигиеник маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Уни барпо этиш, жиҳозлаш ва дастлабки хом ашё билан таъминлаш ишларига 35,0 млрд. сўмлик маблағ йўналтирилди. Шундан 2,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Хитой давлат тараққиёт банки кредит линияси ҳисобидан Туркиядан замонавий технологик жиҳозлар келтиришга жалб қилинди. 260 та янги иш ўрни яратилди.

Яна шундай йирик лойиҳалардан бири 190 та иш ўрнига эга “Colmet engravo” корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Бу ерда йилига 20,0 млрд. сўмлик рангли металлардан турли хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бунинг учун корхона Туркия Эксимбанки кредит линияси ҳисобидан хориждан келтирилган энг сўнгги русумдаги ускуналар билан жиҳозланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech