16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,2 °C

Транспорт
20 Авг  2019 368

“Афросиёб” тезюрар поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди

“Ўзтемирйўлйўловчи”АЖ маъмурияти, мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишидаги №764/763-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг ҳаракат жадвалига  ўзгартириш киритилганлигини маълум қилади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра, 2019 йил 26, 27, 28, 29  август ҳамда 2, 3 сентябрь кунлари №764/763-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг қўшимча рейслари амалга оширилади. Ушбу саналарда мазкур поездлар соат 08:30 да Тошкент марказий вокзалидан, соат 17:00 да эса Самарқанд вокзалидан ҳаракатланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech