24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Транспорт
13 Авг  2019 604

Қўшни мамлакатга автомобилда бориш янада осонлашди

Тожикистон Ўзбекистондан транспорт воситаларининг киришига суғурта божи ставкаларини камайтирди.

Энди мамлакатимиз фуқаролари ўз автомобилларининг двигатель ҳажмига қараб 15-20 сомоний тўлайди, дея хабар беради «Тожиксуғурта» ДУК манбасига таянган «Asia Plus».
Илгари ўзбекистонликлардан Тожикистонга енгил автомобилда боргани учун 52 доллар миқдорида давлат суғурта божи ундириларди, бу Ўзбекистон томонидан илгари белгиланган ставкалар билан деярли тенг.
Ўзбекистон июнь ойи ўрталарида Тожикистон автомобилларига кириш ставкаларини пасайтирди: 14 июндан Тожикистон фуқаролари қўшни республика ҳудудига ўз машинасида кириши учун тахминан 15-20 сомоний (1 сомоний - 929,99 сўм) тўлайдилар.

«Asia-Plus» сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech