26 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,6 °C

Хавфсизлик
11 Янв  2020 583

Чет элга ишга жойлаштириш ҳақидаги сафсата

Ижтимоий тармоқларда Швейцария ва Австрияга ишга жойлашишда кўмаклашишни  ваъда берувчи “Rekrut Consulting work hususiy bandlik agentligi” МЧЖнинг ходимлари ҳақидаги фуқароларнинг муожаатлари суратга олинган видеотасвир тарқаганди. Улар хизматлари учун одамлардан пул олиб, ваъдаларининг устидан чиқмаганлар.

Ўтган йили июль ойида ушбу фирмага икки нафар аёл мурожаат қилишган.  

- Уларнинг ҳар бирининг қариндошларини 25 ва 16 миллион сўм пул эвазига чет элга ишга жойлаштиришни ваъда беришган, — деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИБ аъхборот хизмати. — Шу билан бирга уларга компания томонидан тайёрланган бир марталик маслаҳат хизмати кўрсатиш ҳақидаги шартнома имзо учун тақдим этилган. Алданган аёллар шартномани имзолаб, МЧЖ ҳисоб рақамига белгиланган суммани ҳам ўтгазишган.

Тергов давомида фирмага улардан бошқа яна 22 киши мурожаат қилганлиги ва уларга ҳам худди шунақанги шартномалар тақдим этилганлиги маълум бўлган. Компания ҳисоб рақамига тушган пуллар миқдори 445 миллион сўмни ташкил қилган. МЧЖ раҳбарлари эса ваъда қилинган вазифаларини адо этмасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида сарфлаганлар.

Ушбу факт бўйича шаҳар прокурори Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модда, 4-қисмига (“Фирибгарлик”)  асосан жиноий иш қўзғаган.

2019 йил 23 декабрда МЧЖ офисида ўтказилган тинтув жараёнида шартномалар, сертификат ва муҳрлар топилган ва далилий ашё сифатида мусодара этилган. 2019 йил 27 декабрь куни фирма ҳисоб рақами блокланган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech