18 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15 °C

Транспорт
17 Июн  2019 2979

Тошкент – Ангрен – Тошкент йўналишида электропоезд йўлга қўйилди

Жорий йилнинг 12 июнидан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Тошкент – Ангрен – Тошкент йўналишида шаҳарлараро электропоезди йўлга қўйилди, деб хабар қилади жамият матбуот хизмати.

Поездлар ҳаракати жадвалига асосан мазкур поезд ҳар куни “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалидан соат 18:30да ва “Ангрен” темир йўл вокзалидан 07:09да жўнайди. 

Поезднинг йўлдаги ҳаракатланиш вақти 2 соат бўлиб, “Тўйтепа”, “Озодлик”, “Оҳангарон” ҳамда “Аблик” бекатларида тўхтаб ўтади. Йўл кира нархи – 5000 сўм. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech