18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32 °C

IT-хабарлар
15 Янв  2019 1922

Электрон билет билан музейга кириш қачон мумкин бўлади?

2020 йилнинг 1 январидан маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланиб, Билет операцияларининг ягона электрон тизими (БОЯЭТ) жорий этилади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январдаги қарорида ҳам ўз аксини топган. Ушбу қарор давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган 2018-2020 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» тадбири доирасида қабул қилинган.

БОЯЭТни яратиш ва ишга туширишни Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мувофиқлаштиради. 2020 йилнинг 1 апрелигача интернет-эквайрингни қўллаган ҳолда хорижий валютада электрон билетлар харид қилишнинг электрон тўловлари замонавий механизми татбиқ этилади.

Шунингдек, маданият ва санъат ташкилотларида Билет операцияларининг ягона электрон тизими ва бу жараёнларда билет сотишнинг автоматик тизимидан фойдаланмай иш юритиш тартиби тўғрисидаги низомлар ҳам тасдиқланган.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech