24 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,8 °C

Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчиларининг биринчи форуми

Пойтахтимизда икки қитъа истеъмолчиларининг нуфузли форуми бошланди.

Тадбирда қарийб 30 мамлакат (Буюк Британия, Россия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Туркия ва бошқалар)дан 250 дан ортиқ мутахассислар иштирок этмоқда.

Асосий мақсад (халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва етакчи мутахассислар иштирокида) соҳадаги долзарб масалаларни, янги принципларни ва электрон тижорат ва туризм соҳасидаги истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилиш, глобаллашув шароитларида мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик истиқболларини аниқлаш ва тажриба алмашиш.

Шундай қилиб, халқаро экспертлар томонидан форум дастурига нафақат мамлакатимизда, балки бутун минтақада долзарб бўлган мавзулар киритилди.

Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти қуриш Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Ислоҳотларнинг таркибий қисми сифатида истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида янги ташаббус ва ғоялар илгари сурилиб, қонунчиликни такомиллаштириш борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда.

2018 йилда Ўзбекистон Халқаро истеъмолчилар ташкилотига аъзо бўлиб, ушбу тузилма доирасидаги меъёрлар тўла-тўкис бажариб келинмоқда.

Европа ва Осиё истеъмолчилар форуми 16-17 январь кунлари Самарқанд шаҳрида ўз ишини давом эттиради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech