18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

Мамлакатимизда
26 Фев  2019 1923

«Газпромбанк» АЖ Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни кўриб чиқмоқда

Россиянинг йирик банкларидан бири инвестициявий ҳамда молиявий ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилиш ва кўриб чиқиш учун бизнес-миссия билан мамлакатимизга ташриф буюрди.

 

«Газпромбанк» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Алексей Матвеев ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқовлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Алексей Матвеев Президент фармони билан вазирлик ҳузурида ташкил этилиши режалаштирилаётган Тўғридан-тўғри инвестициялар фонди «Газпромбанк» АЖнинг Ўзбекистон ҳудудида лойиҳавий фаолиятини янги даражага кўтариши мумкинлигини, банкнинг эса муқобил форматдаги Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТТИФ) билан омадли ҳамкорлик тажрибасига эгалигини таъкидлади.

Ҳамкорлик доирасида инвестицион лойиҳаларни тайёрлашда (бизнес-режалар ишлаб чиқиш, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, техник-иқтисодий асоснома (ТИА) ва бошқа йўналишларда) консалтинг хизматлари кўрсатадиган ҳамкорликдаги компания барпо этиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Россия молиявий муассасаси тажрибасидан банк учун қабул қилса бўладиган тўлов таваккалчиликлари бўйича экспорт контрагент фойдасига амалга ошириладиган экспортолди молиялаштирилишининг барқарор тизимини йўлга қўйиш бўйича вазирлик билан ҳамкорликни йўлга қўйишда фойдаланилиши мумкин.

Учрашув якунида иккиёқлама фойдали ҳамкорликнинг кенг спектрлари белгиланиб, келгуси ҳамкорликдаги фаолиятнинг устувор йўналишлари келишиб олинди.

Ўз ахборотимиз.

Инвестиция ва ташқи саво вазирлиги PR-маркази сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech