07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,3 °C

Энергетика
14 Ноя  2019 648

Республиканинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бўлади

13 ноябрдан 16 ноябрга қадар республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади, деб хабар қилади Энергетика взирлиги матбуот хизмати.

“Навоий иссиқлик электр станцияси”нинг 450 МВт қувватга эга 2-сонли буғ-газ қурилмаси (БГҚ) ёқилғи фильтрларини тозалаш ва бошқа носозликларни бартараф этиш учун таъмирга чиқарилди. Ушбу буғ-газ қурилмасини пудрадчидан қабул қилишдан олдин якуний регламент билан белгиланган ишлар ва синовлар ўтказилади. Синов жараёни 16 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда.

Ушбу буғ-газ қурилмасида Республикада ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг тахминан 6 фоизини ташкил этади. Шуни инобатга олиб, энерготизим барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини таъминлаш учун баъзи ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech