17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Хавфсизлик
16 Сен  2019 636

Пахтачида аёл киши МИБ ходимларига қаршилик кўрсатди

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида аёл киши Мажбурий ижро бюроси ходимларига қаршилик кўрсатиб, уларни таёқ билан урган.

Маълум қилинишича, 13 сентябрь куни соат 10:00 ларда туман бўлими ходимлари “Ҳунарманд” маҳалласида жойлашган хусусий корхонага ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб олганлиги ҳолатини текшириш мақсадида борган вақтда Н.Р. (1991 й.т, аёл) МИБ ходимларининг фаолиятига қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақорат қилиб, таёқ билан Б.У. ни танасининг турли қисмларига уриб, шунингдек Ф.Х. нинг қўлидан далолатномани тортиб олиб, уларни йиртиб, ёқиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Н.Р. га нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди, 219-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech