19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,2 °C

Энергетика
1 Ноя  2019 423

Паст тоифадаги ёқилғилардан босқичма-босқич воз кечилади

30 октябрь куни Президентимизнинг “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонда таъкидланганидек, ўтказилган таҳлил натижалари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат функцияларини амалга оширишда комплекс ёндашув ва стратегик режалаштиришнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, қўйилган вазифаларни самарали бажариш учун табиатни муҳофаза қилиш органининг ваколатлари етарли эмаслигидан далолат беради.

Фармонга кўра атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари профилактикаси, уларни аниқлаш ва олдини олишнинг самарали механизмларини жорий этиш, республика аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолати учун давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгилаб бериди. 

Унга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш ман этилади. 

Шунингдек, экологик тоифадаги қуйидаги мотор ёқилғиларини “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомала (импорт) учун чиқариш”, божхона режимига жойлаштириш тақиқланади:

- 2022 йил 1 январдан бошлаб “Евро-3”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғиси;

-  2023 йил 1 январдан бошлаб эса “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғиси.

Бу ҳақда “Ўзбекнефтегаз” АЖ матбуот хизмати хабар қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech