19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,3 °C

Молия
14 Мар  2019 1925

“Ўзсаноатқурилишбанк” янада қулайлик ва янги банк хизматларини тақдим этади

Бугун Миллий матбуот марказида “Рақамли банк: “Ўзсаноатқурилишбанк”да ушбу тизимнинг дастлабки босқичлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. 

Таъкидланишича, 2018 йилда Халқаро молия корпорацияси (ХМК) билан ҳамкорликда банкни трансформация қилиш ишлари бошлаб юборилган. Таҳлил натижалари асосида бизнеснинг энг муҳим 12 йўналишини қамраб олган банкни трансформация қилиш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий йўналишларидан бири рақамли банк хизматларини жорий қилиш ҳисобланади.

Банк томонидан мижозларга қулайлик яратиш, уларга энг сўнги технологиялар ёрдамида масофавий, тезкор банк хизматларини кўрсатиш борасида давомли ишлар олиб борилаётганлиги айтилди.

Жумладан, Ўзбекистонда биринчи бўлиб юридик шахс мақомидаги мижозларига 24/7 режимида ишловчи онлайн банк хизматлари тақдим этилди. Энг замонавий технологик ечимларга асосланган мазкур хизматлар билан банк ўз мижозларига ҳисоб рақамларини ҳафтанинг 7 куни, сутканинг 24 соати мобайнида узлуксиз тасарруф қилиш имконини беради.

Мижозларга масофадан хизмат кўрсатишга мўлжалланган барча дастурлар (“UzPSB Mobile”, “Менинг банким”, “Шахсий кабинет”, “Корпоратив интернет банкинг”, “UzPSB Mobile Business”, “SMS Banking”) жорий қилинаётган янги хизматларга мослаштирилган ҳолда такомиллаштирилмоқда. Жисмоний шахс мақомидаги мижозлар учун яратилган «UzPSB mobile» мобил иловасининг веб талқини – «Менинг банким» ишга туширилди.

Банк томонидан юртимизда илк марта миллий валютадаги (сўмли) Visa пластик картаси муомалага чиқарилди. Мижозлар ушбу пластик карта орқали нафақат мамлакатимизда, балки чет элда ҳам тўловларни амалга ошириш имкониятига эга.

Анжуманда йтилишича, банкнинг Чилонзор филиали қошида юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматларини кўрсатувчи Банк хизматлари маркази ишга туширилган. Наврўз байрами арафасида Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро минтақавий филиалларда ҳам Банк хизматлари марказлари очилиши кўзда тутилган.

– Тошкент шаҳридаги Инха университетида банк хизматлари ва амалиётларини автоматлаштириш бўйича Ўзсаноатқурилишбанк молиявий технология маркази (“Financial Technology center of Sanoat Qurilish Bank”) ташкил этилди, – дейди банкнинг Ахборот технологиялари департаменти директори Аброр Кенжаев. – Лойиҳа университет талабаларига турли ахборот технологиялари ёрдамида банк бизнесининг барча йўналишлари бўйича назарий билимларини амалий кўникмалар асосида мустаҳкамлашга қулайлик яратса, банк учун АКТ соҳасида кадрлар захирасини ўз вақтида юқори салоҳиятли мутахассислар билан тўлдиришга кенг шароит яратади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech