27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Мамлакатимизда
22 Фев  2019 1115

“Ўздавкарантин” Қозоғистоннинг Ўзбекистондан анор олиб киришга қўйган тақиқи бўйича баёнот берди

Хабарда айтилишича, Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган хабарда қайд этилишича, 2018 йил ва жорий йилнинг январь-февраль ойларида Қирғизистондан Қозоғистонга олиб кирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантин кўригидан ўтказилганда 465 та ҳолатда фитосанитария талаблари бузилганлиги, жумладан, 59 ҳолатда карантиндаги зарарли организмлар мавжудлиги аниқланган.

 

Шунингдек, Қозоғистон карантин хизмати Ўзбекистондан 2018 йилда икки ҳолатда (22 октябрда 684 кг ва 31 октябрда 615 кг) жўнатилган анордан Комсток қурти борлиги аниқланганини маълум қилган.

Халқаро фитосанитария назоратини амалга ошириш тажрибасига кўра, кўрик жараёнида ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларида карантиндаги зарарли организмлар аниқланса, зудлик билан экспорт қилувчи давлатнинг карантин хизматига маълум қилинади.

“Айни пайтда нима сабабдан Қозоғистон карантин хизмати анордан Комсток қурти аниқланганидан қарийб 120 кун ўтиб бу ҳақда маълум қилгани ҳамда ушбу маҳсулот импортига вақтинча тақиқ қўйгани ўрганилмоқда ва музокаралар олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг анор маҳсулоти асосан Россия бозорларига етказилади (кўп ҳолларда Қозоғистон Ўзбекистон анорларини Россияга реэкспорт қилади).

Мамлакат экспортёрларига ҳозирда анор маҳсулотини Россия ва бошқа мамлакатларга Қозоғистон ҳудуди орқали транзит тарзида олиб ўтишларида ҳеч қандай тўсиқлар мавжуд эмаслигини маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech