16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,5 °C

Кейинги авлод
11 Окт  2019 325

Ўзбекистонлик талаба «Quiz on Korea» танлови мутлақ ғолиби

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси Ҳамида Қаҳрамонова Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилган «Quiz on Korea» танловида ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

 

Мазкур нуфузли халқаро танловда Германия, Англия, Португалия, Россия ва Туркия каби 20 та давлатдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиб, улар Корея маданияти ва тарихи бўйича саволлар асосида синовдан ўтказилди.

ЎзДЖТУ талабаси танловда муваффақиятли иштирок этиб,  финалда мутлақ ғолибликни қўлга киритди ва 10 млн. вон (деярли 10 минг доллар) пул мукофоти билан тақдирланди.

Маълумот учун,  Ҳамида Қаҳрамонова ЎзДЖТУнинг Филология факультетида корейс тили йўналиши бўйича 3-курсда таҳсил олади.  У жорий йилда KOICA ташкилоти томонидан ўтказилган Корейс маданияти мутахассислари дастурида ҳам биринчи ўринни олиб, Жанубий Кореяга 80 кунлик таълим грантини қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech