05 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15 °C

Кейинги авлод
2 Авг  2019 732

Ўзбeкистонлик ўқувчилар Малайзияда ўтказилган халқаро олимпиада ғолиби бўлишди

26-29 июль кунлари Малайзияда нуфузли Математика ва табиий фанлар бўйича халқаро олимпиада ўтказилди. Унда Ўзбекистон умумтаълим мактабларидан 13 нафар ўқувчи иштирок этди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Олимпиаданинг мақсади “STEAM” (Science, Technology, Engineering, Arts and Mathematics) йўналишидаги таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурларини нафақат ахборотни эслаб қолиш ва хотирлаш, балки ижодкорлик, мустақил қидириш, таҳлил қилиш қобилиятларини ривожлантиришга эътибор берган ҳолда илгари суриш ҳисобланади.

Иштирокчилар финал босқичига ребус ва математик масалаларни ечиш йўли билан танлаб олинди. Мазкур босқичда ёш тоифалари бўйича ғолиблар аниқланди.

Олимпиада якунида ёш ватандошларимиз 20 та давлатдан келган 1100 дан ортиқ ўқувчилар орасида 5 та олтин, 2 та кумуш ва 12 та бронза медалларини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech