20 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,6 °C

Мамлакатимизда
11 Апр  2019 1149

Ўзбекистонда яна битта хорижий университет очилди

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил қилиш мақсадида юртимизда Шарда университети ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 

Университетда ўқув жараёнлари Шарда университети (Ҳиндистон) ўқув дастурлари асосида Ўзбекистон Давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади.

Ўқув жараёни  2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Университетда қуйидаги ва талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида юқори малакали мутахассислар халқаро стандартлар даражасида тайёрланади:

– электр муҳандислиги;

– ахборот технологиялари ва кибер хавфсизлик;

– компьютер тизимларига хизмат кўрсатиш;

– электроника;

– коммуникация муҳандислиги;

– бизнес-менежмент.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Шарда университети Андижон вилоятида жойлашади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech