23 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,2 °C

Спорт
4 Апр  2019 452

Ўзбекистон МТЖ ФИФА рейтингида 4 поғона юқорилади

ФИФА миллий терма жамоаларнинг апрель ойи рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси рейтингда поғона кўтарилиб,  85-ўриндан жой олди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати

Осиё терма жамоалари ичида Ўзбекистон 11-поғонада бормоқда. Эрон терма жамоаси Осиё жамоалари ичида ҳамон 1-ўринда. Улар ФИФА рейтингида 21-ўринга кўтарилишган. Умумий рейтингда эса Бельгия терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда Франция, 3-ўринда эса Бразилия терма жамоалари боришмоқда. 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ март ойида Хитойда “China cup-2019” мусобақасида қатнашиб, Уругвай ва Хитойга қарши ўйинларда майдонга тушди. Уругвайга қарши ўйинда 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, Хитойни кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech