19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,4 °C

Спорт
6 Июн  2019 806

Ўзбекистон - КХДР учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Хабарингиз бор эртага миллий тема жамоамиз КХДР термасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Бугун терма жамоамиз бош мураббийи иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди.

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер журналистлар саволларига жавоб беришдан олдин дастлаб мухлисларга мурожаат қилди.

“Футбол мухлислари доимо жамоадан ижобий натижа талаб қилишади. Бу табиий ҳол. Бутун дунёда шундай.  Агар натижа яхши бўлса, жамоани мақташади. Агар ютқазиб қўйилса, ҳамма танқид қилишга тушади. Буни мен тўғри тушунаман. Лекин сизлар ҳам бир нарсани тўғри тушунишингизни истайман. Биз ФИФА рейтингида юқори ўринларда бораётган терма жамоалар билан ўйнашга ҳаракат қилмоқдамиз. Март ойида Уругвай билан ўйнадик. Улар ФИФА рейтингида 7-ўринда боришаётганди. Яқинда Туркияга қарши баҳс олиб бордик. Бу жамоанинг савияси ҳам юқори. Биз ЎФАдан атайлаб мана шундай кучли жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишни сўрамоқдамиз. Сабаби бу каби ўйинларда камчиликларимизни кўриб олиш, хатоларни таҳлил қилиш имконияти мавжуд. Агар истасангиз ФИФА рейтингида 70-90 ўринлар орасидаги жамоалар билан ўйнаб юраверамиз. Бундай ўйинларда натижалар Сиз кутгандек ижобий бўлади. Лекин биз бунда ўзимизни алдаб юрган бўламиз. Сентябрда бизни расмий ўйинлар кутиб турибди. Ана ўша ўйинларга қадар биз хатоларимизни кўриб, таҳлил қилиб олишимиз керак. Шу сабабли ўртоқлик ўйинларидаги натижаларга жиддий аҳамият қаратиш керак эмас. Биз ўзимиз тузган дастур асосида ҳаракатланяпмиз. Режа асосида олдинга интилмоқдамиз. Мен учун энг муҳими жамоада ўзгариш бор. Жамоа аъзоларининг кайфияти яхши. Улар олдимизга қўйилган вазифани уддалай олишимизга ишонишмоқда”,  – деди Купер.

Шундан сўнг Купер журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.

“Биз ўртоқлик ўйинлари орқали ҳимояда тартиб ўрнатишга ҳаракат қиляпмиз. Туркияга қарши ўйинда атиги учта хатога йўл қўйдик. Иккита голни стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик. Бу ҳозирча бизнинг асосий камчилигимиз бўлиб турибди. Бу камчиликни бартараф этиш йўлида иш олиб бормоқдамиз. Туркияга қарши ўйиндан қониқиш ҳосил қилганимни айтиб ўтдим. Бу ўйинда баъзи футболчилар дебют ўйинларини ўтказишди. Шунга қарамай, улар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Таркибга янги жалб қилинган футболчиларнинг ўйинидан қониқдим. Яна менга ёққан баъзи жиҳатлар бор. Лекин ҳозир булар ҳақида гапириб ўтирмоқчи эмасман. 
Терма жамоага қайсидир футболчи жалб қилинмаса, бу жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлади. Биз барча футболчиларни кузатиб бормоқдамиз. Ҳаттоки, Германиянинг учинчи дивизионида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи ҳақида ҳам биламиз. Аммо ҳозирча ҳамма футболчини таркибга жалб қилишнинг иложиси йўқ. Терма жамоага ҳамиша энг муносибларни жалб қилишга ҳаракат қиламиз”, – деди бош мураббий.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech