18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,9 °C

Молия
15 Окт  2019 436

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси таъсис этилди

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг фаолиятни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (14.10.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, бошланғич устав капитали миқдори 25 млрд. сўм бўлган АЖ шаклидаги қайта молиялаштириш кредит ташкилоти – Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси таъсис этилди.

Молия вазирлиги компания устав капиталида давлат номидан акциядор сифатида иштирок этади.

Компаниянинг асосий вазифаларидан бири аҳолининг арзон уй-жойларга ортиб бораётган эҳтиёжларини қаноатлантириш учун тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этишдан иборат.

Қарорга кўра, компания эмиссия қимматли қоғозларни чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар тўлашдан озод этилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech