17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Ҳарбий
9 Сен  2019 464

Ўзбекистон ҳарбийлари “Марказ-2019” ўқувларида иштирок этиш учун Россияга етиб борди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий контингенти 16-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Марказ-2019” қўмондонлик-штаб стратегик ўқувларида қатнашиш учун Россия Федерациясининг Оренбург вилоятига етиб келди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Юз нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли икки дона С-295 ҳарбий транспорт авиациясининг самолётларида Россия Марказий ҳарбий округининг Оренбург вилоятидаги ҳарбий аэродромига қўнди.

Вакилларимиз Россия Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги томонидан рус урф-одатларига кўра, ҳарбий оркестр садолари остида илиқ кутиб олинди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистон ҳарбий контингенти ўқув машқ шартлари доирасида яратиладиган шароитда штаб офицерлари ва ҳарбий хизматчиларнинг ҳамкорликда қўшин гуруҳларининг ҳаракатларини  режалаштириш ва ташкил этиш бўйича вазифаларни бажариш учун Донгуз полигонига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларида саккиз мамлакат – Россия, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг  ҳарбий контингенти иштирок этмоқда.

“Марказ-2019” давомида Марказий Осиё ҳудудида халқаро терроризмга қарши курашиш каби топшириқларни ҳамкорликда бажаришда мамлакатлар қўшинларининг гуруҳ (куч)ларини самарали қўллаш каби вазифалар ишлаб чиқилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech