20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Ҳарбий
15 Мая  2019 252

Ўзбекистон армиясида биринчи рационализаторлик ишлари фестивали ўтказилади

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида шу йилнинг 25-26 май кунлари “Ҳеч бир ижобий ғоя эътибордан четда қолмайди” шиори остида TECHNO DISCOVERY-2019” фестивали ўтказилади, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент ҳарбий округининг “Чирчиқ” умумқўшин дала ўқув майдонида бўлиб ўтадиган ушбу фестивалда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари лойиҳалари билан иштирок этади.

Фестивалда ҳарбий-техник соҳага оид ишланмалардан ташқари ҳаётнинг барча жабҳаларида фойдаланиш учун мўлжалланган инновацион лойиҳалар қабул қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech