21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Мамлакатимизда
20 Июн  2019 661

Ўзбекиcтонда болалар омбудсманини ташкил этиш таклиф этилди

Тошкентда “Ўзбекистонда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг бажарилишини ташкил этиш масааллари бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш иш натижаларини сарҳисоб қилиш учун йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда мустақил Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Омбудсманни ташкил этиш масаласи Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонасининг раҳбари Саша Грауманн томонидан илгари сурилди.

– Болалар обмбудсмани парламентга ҳисобот бериб, унинг асосий вазифаси ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилади. Шу билан бирга улар болалаларнинг ўзи ва уларнинг номидан тақдим этилаётган шикоятлар билан ишлаш механизмини янада кучайтиради, – деди Саша Грауманн.

Жорий йилда “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг қабул қилинганлигига 30 йил тўлади. 1989 йилда имзоланган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин ратификация қилган энг биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлардан ҳисобланади. 1992 йилда мазкур Конвенцияга қўшилиб, Ўзбекистон бола ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича бир қанча халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларни ўз зиммасига олди.

Бугунги кунда  болалар омбудсмани Россия, Боливия, Бельгия, Австрия, Сербия, Эстония, Нидерландия, Тожикистон ва бошқа қатор мамлакатларда мавжуд. Унинг пайдо бўлиши асосан дунё мамлакатлари бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилишгани бўлса, яна бир сабаблардан бир жаҳонда болаларнинг ижтимоий ҳимояланмаганлиги ортиб бораётганлигидир.  Масалан, Буюк Британияда болалар омбудсмени мустақил институт бўлиб,  Буюк Британияда ҳеч бир давлат орган, ҳаттоки, Парламентга ҳам бўйсинмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибияти мудири Саидбек Азимовнинг фикрича, болалар омбудсмани, аввало, болалар ҳуқуқлари ҳимоясининг парламент назоратини таъминлайди. Вояга етмаганларнинг яшаш шароитлари ўрганилади, болаларнинг индивидуал шикоятлари бўйича суриштирув олиб боради, ҳамда мамлакатдаги мавжуд бола ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи  ташкилотлар фаолиятини тўлдиради. Болалар Омбудсмани мамлакат парламенти олдида доимо ҳисобот бериб, Ўзбекитонда давлат  ва нодавлат ташкилотлари томонидан болаларнинг ҳуқуқларини ҳимояси қандай амалга оширилаётганини назорат қилиб боради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech