25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17 °C

Саломатлик
22 Фев  2019 840

Ўзбек шифокорлари Германияда мураккаб амалиётларда фаол иштирок этмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан “Ўзбекистонда замонавий юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар билан ишлаш учун тиббий ва техник ходимларнинг малакасини ошириш” лойиҳаси доирасида Германияда бўлиб туришибди.

 

Делегация аъзолари Германиянинг Гамбург шаҳридаги Албертиний клиникаси шифокорлари билан ҳамкорликда хирургия, урология, гинекология ва онкология йўналишларида роботлаштирилган технологиялар ёрдамидаги мураккаб амалиётларда фаол иштирок этишди. Бундан ташқари, маҳорат дарсларида қатнашиб, роботлаштирилган технологияларда ишлаш кўникмаларини ҳам ҳосил қилишмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шунингдек, тиббиёт соҳасида замонавий ускуна ва технологияларни ишлаб чиқарувчи “Philips”, “Dräger”, “Heinemann”, “Weinmann”, “Fresenius”, “Siemens” каби компанияларда бўлиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди. Бундан ташқари, мамлакатимизда қўлланилаётган замонавий технологияларга хизмат кўрсатиш шохобчаларини очиш ва фаолиятини кенгайтириш борасида музокаралар ўтказилмоқда.

Чунончи, “Dräger” компанияси беморларни сунъий нафас олдириш аппаратлари ҳамда бемор ҳолатини мониторинг қилиш мосламалари билан дунёга машҳур. Ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилган тиббий ускуналар мамлактимизнинг олис ҳудудларидаги қишлоқ врачлик пунктларида ҳам мавжуд. Шу боис ушбу компаниялар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиб, юртимизда ўқув хоналарини очиш ва кенгайтириш, мутахассисларимизнинг замонавий технологияларда ишлаш ҳамда сервис хизматларини кўрсатиш кўникмаларини ошириш борасида келишувларга эришилмоқда. Муҳими, ўз малакасини оширган мутахассисларимиз юртимизнинг олис ҳудудларидаги шифокорларнинг ҳам малакасини ошириш юзасидан тренинглар ўтказиши мумкин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech