17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,2 °C

Хавфсизлик
17 Июн  2019 669

Ўз фарзандини 1000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган она қўлга олинди

15 июнь куни Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Қарши шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 10 кунлик фарзандини сотаётган аёл қўлга олинди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Қарши туманида яшовчи 24 ёшли А.Н. исмли аёл таниши 28 ёшли Ф.М. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзи дунёга келтирган чақалоқ ўғлини “Қарши” темир йўл вокзали олдида жойлашган автобуслар тўхташ жойида 1 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech