24 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,3 °C

Ташвишли хабар
3 Мая  2019 2880

«Чор-Чинор» чинорларини кесишни тўхтатинг!

Бу оддий гап эмас, балки ёрдам сўралган ҳайқириқ. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Самарқанд вилояти Ургут туманида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга танқидлар билдира бошлашди.

Дмитрий Костюшкин сурати.

Ҳудудни ободонлаштириш қачон вандализм (маданий ёдгорликларни ваҳшийларча вайрон, оёқости қилиш, йўқотиш)га айланди? Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жамоатчилик кенгаши аъзолари келиб тушган ахборотни жойига бориб текширди. Тўғри экан. Қурилиш техникалари том маънода бутун Ўзбекистонга машҳур қадимий қадамжони вайрон қилмоқда. Бу ерда гўёки ёдгорликни реконструкция қилиш ишлари кетмоқда экан. Чашмани бетон плита билан ёпиб қўйишган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жамоатчилик кенгаши «Правда Востока»га депутатлик расмий талабини жўнатишни режалаштираётганини маълум қилди.

- Асрлар давомида саждагоҳ бўлган, ғаройиб тарихий «Чор-Чинор» объектини бузишмоқда. Ёши асрларга тенг чинорлар кесилган, - дейди Кенгаш вакили Тоҳир Солиев. – Бу нима, манқурт (тарихий ёдгорлигини, маънавий қадриятлари ва йўлини йўқотган, халқ билан ораси узилган одам)лар даврими? – сўрайди у.

Мутахассисларнинг рухсати билан масъул ходимларга йўлланган хат матнини эълон қилмоқдамиз.

Ўзбекистон Республикаси
Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси раиси в.в.б.
А.У. Аккуловга

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири
Б.С. Сайфуллаевга

Муҳтарам Абдулазиз Ўролбоевич ва Бахтиёр Сайфуллаевич!

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ўз ҳурматини изҳор этиб,  сизлардан «Чор-Чинор» (Самарқанд вилояти Ургут шаҳри)даги асрлик чинорлар кесилиши ҳолати бўйича зудликдаги аралашувингизни ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган чораларни кўришингизни сўрайди.

2019 йилнинг 30 апрель куни «Чор-Чинор» мажмуаси ҳудудида меҳмонхонани реконструкция қилиш ва қурилиш бошланиши тўғрисида маълумот келиб тушди.

Бугун биз реконструкция ишлари вайрон қилишга айланиб кетгани, бир нечта ёши асрларга тенг чинорлар кесилгани, чашмага бетон плита қўйилгани, ушбу эъзозланадиган ҳамда тарихий жой оёқости қилингани ва бузилгани тўғрисидаги маълумотга эгамиз. Инвесторларга ғамхўрлик билан асосланган ва асрлар давомида аждодларимиз томонидан яратилган ва бунёд этилган нарсалар бугун Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимлигининг кўра-била туриб бунга йўл қўйиши натижасида бузилмоқда.

Кўз ўнгимизда чинакамига ажойиб жой ўз маъносини йўқотди.

Шу муносабат билан сизлардан ўз ваколатларингиздан фойдаланиб асрлик чинорларни кесишни, вайронкор реконструкция ишларини тўхтатиш, аждодларимизнинг маънавий ва тарихий меросини бузишдаги айбдорларни жавобгарликка тортиш, шунингдек, юзага келган вазиятда қўлланилган чора-тадбирлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор этишингизни сўраймиз.

Жамоатчилик кенгаши сизларга ўзининг ҳурматини эътироф қилган ҳолда тарихий меросни сақлаб қолишда юксак ишонч бидиради ва олдиндан миннатдорлик изҳор этади. 

Ҳурмат ила,
Жамоатчилик кенгаши раиси
Т.Н.Солиев.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech