16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,6 °C

Мамлакатимизда
1 Июл  2019 1932

Қўқонда янги ўқув полигони очилди

“Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК ҳудудида ташкил этилган “Ўқув машғулот маркази” узел раҳбарияти ва етакчи мутахассислар иштирокида қисқа муддатда пухта ва сифатли ишлаб чиқилди.

Лойиҳа асосида 4000 квадрат метр ҳудудда тармоқнинг барча йўналишларини ўзида қамраб олган ўқув полигони халқаро талабларга жавоб берадиган кўринишда бунёд этилди, деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

– Ушбу марказ нафақат соҳага энди қадам қўйган ёш мутахассислар билим кўникмакларини оширишга, балки узоқ йиллик тажрибага эга ходимларимизни ҳам ўз йўналишлари бўйича тажрибасини бойитиб боришига, иш жараёни қонун-қоидалари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишида катта самара бериши шубҳасиз, – дейди Персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Мухсинжон Мамасидиқов. – Ўқув полигонида ташишларни ташкил этиш, вагон хўжалиги, йўл хўжалиги, сигналлаштириш ва алоқа, электр таъминоти, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича ёшлар ўз билим ва кўникмаларини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ошириб боришлари учун барча қулайликлар яратилган.               
Темир йўл транспортида асосий йўналишлар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга алоқадор барча соҳа қамраб олинган ўқув полигонида ташишларни ташкил этиш йўналиши бўйича стантсия навбатчиси хонаси қурилиб, полигондаги стантсия йўллари, светофорлар ва стрелкали ўтказгичларга уланган пулт-табло ўрнатилди. Вагон хўжалиги бўйича ўқув полигонига вагон ўрнатилиб, зарурий эҳтиёт қисмлар билан таъминланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech