17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,8 °C

Долзарб
8 Апр  2019 1337

Европа космик агентлиги Ер аҳолиси учун танлов эълон қилди

ExoMars 2020 миссияси доирасида ЕКА ерликларга ўз овозини Марс сайёрасига жўнатишни таклиф этмоқда.

 

Бу ҳақда LCI портали шундай хабар тарқатди.

Ёзилган овоз Марсга етиб бориши учун олдин исталган форматдаги аудиофайл тақдим этилиши лозим бўлган махсус танловдан ўтиш талаб этилади. Бунда инсоният учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ёзувлар афзалроқ, деб баҳоланади.

Аппарат қизил сайёра юзасига қўнгач, танлаб олинган 11 та аудиоёзувдан бири илмий мосламани синаб кўриш учун қўйилади ва радиосигнал сифатида Ерга юборилади, дея келтиради портал.

ExoMars 2020 космик аппарати бортига Россиянинг қўниш платформаси ва Марсда ҳаёт аломатлари мавжудми-йўқми  аниқлашга мўлжалланган марсдаюрари ортилади ва у 2021 йилнинг февраль-март ойларида қизил сайёрага қўнади, дея хабар беради «Известия» нашри ҳам.

2018 йилнинг октябрида эса россиялик олимларнинг Марсга диктофон жўнатишлари маълум бўлганди. Овоз ёзувчи мослама ExoMars-2020 комплексига ўрнатилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech