14 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,1 °C

Спорт
22 Янв  2019 1530

Осиё Кубоги. С.Арабистони ва Қирғизистон ҳам уйга қайтадиган бўлди

Осиё Кубоги нимчорак финал ўйинлари давом этади. Кеча ҳам бир-биридан қизиқарли баҳслар бўлиб ўтди.

 

Дастлаб Япония ва Саудия Арабистони терма жамоалари майдонга тушди. Муросасиз кечган баҳсда япониялик футболчилар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба ғозонди. Ўйиннинг 19-дақиқасида Такехиро Томиясу томонидан киритилган гол ягоналигича қолди. Япония чорак финалда.

Кейинги ўйин Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасида бўлди. Австралия пенальтилар серясида Ўзбекистонни мағлуб этгани ҳақида хабар бергандик. 

21-январь кунга белгиланган ўйинларнинг учинчиси ҳақиқатдан, жуда қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди. Дастлаб мусобақа мезбонлари 14-дақиқада ҳисобни очди. Кейин, ўйиннинг 26-дақиқасида қирғизистонликлардан Мурзоев гол киритиб, ҳисобни тенглаштирди, 1:1. Иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасида Мабхут гол киритиб, БААни олдинга олиб чиқди, 2:1.  Шундан сўнг БАА шу ҳисобни ушлаб қолишга, Қирғизистон эса гол киритишга уринишни бошлади. Қирғизистонликларнинг қайта-қайта қилган ҳужумлари охири ўз самарасини берди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 3 дақиқанинг 2-дақиқасида бурчакдан узатилган тўпни Рустамов аниқ дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди, 2:2. Асосий вақт шу тариқа тугади ва ҳакам 30 дақиқалик қўшимча вақт берди.

Қўшимча вақтнинг 13(103)-дақиқасида Қирғизистон дарвозасига белгиланган пенальтини А.Ҳалил аниқ бажариб, БААни яна олдинга олиб чиқди, 3:2. Қолган дақиқаларда Қирғизистон термаси қанча ҳаракат қилмасин ҳисоб ўзгармади ва улар ҳам мусобақани тарк этадиган бўлди.

Бугун бизни яна иккита нимчорак финал ўйини кутмоқда. Жанубий Корея – Баҳрайн учрашуви 18:00 да бошланса, Қатар ҳамда Ироқ ўйини 21:00 да.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech