23 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Спорт
24 Янв  2019 839

Осиё Кубоги. Равшан Эрматов Жанубий Корея - Қатар учрашувини бошқаради

25 январь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея - Қатар учрашувига Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида тайинланди.

Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Ма Нинг (Хитой). Бу ҳақда УФА матбуот хизмати хабар қилди.

VAR - Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи бин Жаҳарий (Сингапур) ва Фу Минг (Хитой).

 Жанубий Корея - Қатар учрашуви 25 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Аввалроқ, ҳамюртимиз чорак финалда Хитой - Эрон учрашувида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти сифатида ишлаши ҳақида хабар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech