22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,4 °C

Спорт
29 Янв  2019 1548

Осиё Кубоги. Эрон Япония тўсиғидан ўтолмади

Кеча Осиё Кубогида биринчи ярим финал ўйини ўтказилди. Унда Япония ва Эрон терма жамоаси вакиллари майдонга тушишди.

Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бўлган бу икки жамоа ўртасидаги ўйин жуда қизиқарли, кескин ва муросасиз курашларга бой бўлиши олдиндан кутилаётганди. Шундай бўлди ҳам. Айтиш керакки, Осиё Кубогининг бу галгисида кутилмаган натижалар анчайин кўп бўлди. Кечаги ўйин ҳам бундан мустасно эмас. Ҳа, Япония азалдан Осиёнинг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Қитъанинг ҳар бир мусобақасида улар фаворитлар қаторида туради. Лекин бугунги кунда футбол бўйича Осиёнинг биринчи рақамли жамоасини мусобақанинг ярим финалида 3:0 ҳисобида мағлуб этишини ҳеч ким кутмаган эди. 

Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Эронликлар аста-секин ўйин тизгинини қўлга олмоқчи бўлишди, аммо японлар етарлича қаршилик кўрсатишди.

Ҳар учала гол иккинчи бўлимда урилди. 56-дақиқада Осако қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаган бўлса, 67-дақиқада унинг ўзи пеналтини аниқ амалга оширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Ҳарагучи якуний ҳисобни ўрнатди, 3:0 Япония финалда.

Япония терма жамоасининг финалдаги рақиби бугун ўтказиладиган БАА – Қатар ўйинидан сўнг аниқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech