20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,2 °C

Спорт
23 Янв  2019 828

Осиё Кубоги. Чорак финалнинг барча жуфтликлари аниқ бўлди

Кеча нимчорак финалнинг сўнги икки ўйини ўтказилди. Кутилганидек, учрашувлар қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди.

22 январга белгиланган ўйинларнинг биринчиси Жанубий Корея ва  Баҳрайн терма жамоалари ўртасида бўлди. Кўпчилик кореяликлар Баҳрайнни осонгина таслим этади деб ўйлаган бўлиши мумкин, аммо улар яхшигина қаршиликка учради.

Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугади. 43-дақиқада Хван Хи Чхан ҳисобни очди. 77-дақиқада Ар-Роҳаймий ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Қўшимча вақтларда корейслар ғалабани илиб кетишди. 107-дақиқада Ким Чжин Су боши билан аниқ зарба йўллаб, Жанубий Кореяга ғалаба келтирган голни урди.

Иккинчи учрашувда Қатар Ироқ билан куч синашди. 90 дақиқа давомида мухлислар фақат битта гол кўришди холос. 62-дақиқада Ар-Ровий жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб ягона голга муаллифлик қилди ва мана шу гол Қатарни чорак финалга олиб чиқди.

Шундай қилиб, “Осиё Кубоги–2019” чорак финалида қуйидаги жамоалар иштирок этади: Вьетнам, Хитой, Эрон, Япония, Австралия, БАА, Жанубий Корея ва Қатар.

 

Чорак финал ўйинлари:

 

24 январь
1. Вьетнам – Япония (18:00, Дубай, Ал-Мактум стадиони)
2. Хитой – Эрон (21:00, Абу Даби, Муҳаммад бин Зайд стадиони)

25 январь
3. Жанубий Корея – Қатар (18:00, Абу Даби, Зайд Спортс Сити стадиони)
4. Австралия – БАА (21:00, Ал-Айн, Ҳазза бин Зайд стадиони)

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech