22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,8 °C

Спорт
10 Апр  2019 824

ОЧЛ. “Пахтакор”да дуранг, “Локомотив”да эса мағлубият

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча Тошкентнинг икки жамоаси “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” клублари Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган ўйинларини ўтказишди.

Дастлаб “Пахтакор” ўз майдонида Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан тугади. “Ал-Садд” таркибида испаниялик машҳур футболчи Хави дубль қайд этган бўлса, “Пахтакор” таркибида Ҳожиакбар Алижонов ва Драган Черан гол муаллифига айланишди.

Голлар: Ҳожиакбар Алижонов (9), Драган Черан 41 ­– Хави (6,16)

“Локомотив” эса Саудия Арабистонида “Ал-Иттиҳод” жамоаси меҳмони бўлди. Ўйин Жидда шаҳридаги “Қирол Абдулла” стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимда “Локомотив” тўла устунликка эришиб, бир қатор вазиятлар яратди. Аммо футболчиларимиз улардан самарали фойдалана олишмади. 
Иккинчи бўлимда вакилларимиз ҳужум билан бошлашдию, аммо қарши ҳужумда жазоланишди. Зотеев жарима майдонча ичида рақиб ҳужумчисини қўполлик билан тўхтатди. Шамроний 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди.  Орадан 2 дақиқа ўтгач ҳимоячимизнинг хатоси туфайли яна бир тўп ўтказиб юборилди, 2:0.

Ўйиннинг 70-дақиқасида Арслонмурот Амонов чап қанотдан етказиб берган узатмани Жамшид Искандаров 11 метрли нуқта устидан чиройли зарба билан голга айлантирди. 
Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида эса яна ўша Амоновнинг узатмасидан кейин Райевац бош билан олис юқори бурчакни ишғол қилди, 2:2. 
Ҳамма, ўйин шундай натижа билан тугайди, деб турган бир пайтда, яъни қўшиб берилган дақиқаларда “Локо” дарвозасига яна пенальти белгиланди ва 3-гол ҳам ўтказиб юборилди.

3:2 ҳисобидаги бу мағлубиятдан сўнг “Локомотив” ўз гуруҳида 3-ўринга тушиб қолди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech