19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,4 °C

Хавфсизлик
29 Апр  2019 1507

Ўрта Чирчиқда ЙТҲ, жабрланганларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилди

Жорий йилнинг 29 апрель куни тахминан соат 02:00 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-км.да Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган автобус авто ҳалокатга учраган, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, салонида 53 нафар йўловчиси бўлган «Мерседес» русумли автобуснинг балони ёрилиб кетган. Бунинг оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автобус бетон тўсиққа бориб урилиб ағдарилиб кетган. Натижада, автобус ёнишни бошлаган. Йўловчилар автобусдан зудлик билан эвакуатсия қилинган.

Автобусда Тошкент вилояти Паркент туманидаги 31-мактабининг  37 нафар ўқувчиси, 3 нафар ўқитувчиси, 10 нафар ота-оналар ҳамда 3 нафар хайдовчи бўлишган.

Қўшимча маълумотларга асосан, 2 нафар фуқаро Ўртачирчиқ тумани шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларнинг  саломатлигига жиддий зарар етмагани боис уйига жавоб берилган. 

Ҳозирги вақтда, Республика тез тиббий ёрдам илмий марказида 5 нафар фуқаро шифокорлар назорати остида. Уларга барча зарур бўлган чоралар кўрилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech